“Сити”, бу футболчини “Арсенал”га эмас, бизга бер!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби «Манчестер Сити» вингери Савиони ўз сафига қўшиб олиш устида ишлашда давом этмоқда. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира маълум қилди.

Манбага кўра, «шпорлар» ҳалигача «шаҳарликлар» билан келишувга эриша олмаган, аммо ҳаракатларни давом эттирмоқда. Футболчининг ўзи эса икки ҳафта аввал Лондонга кўчиб ўтишга розилик берган.

Ўтган йили ёзда манчестерликлар «Тоттенхэм»нинг Савио бўйича икки таклифини ҳам қабул қилмаган эди. Иқтидорли ўйинчига мамлакат чемпиони «Арсенал» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Яқинда «шаҳарликлар» бразилиялик легионерини Микель Артета жамоасига юборишга мойиллик билдиргани ҳақида маълумотлар чиққан эди. 

Ўтган мавсумда 22 ёшли бразилиялик футболчи барча мусобақаларда 36 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.

Савионинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари унинг қийматини 35 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!