"Сити" "Бёрнли" постига жавобсиз 5 та тўп киритди
Англия Премьер-лигаси 10-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Бёрнли" учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 5:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Баҳс мобайнида Маҳрез хет-трикка эришган бўлса, Менди ва Торрес бир маротабадан гол уришга муваффақ бўлди.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'
Фоден тўпни қўли билан ўйнаб юборди.
- 84'
Жей Родригеснинг зарбаси муваффақиятли чиқмади.
- 81'
Фернандиньонинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
- 77'
"Манчестер Сити"нинг голи офсайд сабаб бекор қилинди.
- 72'
Барнс яхши позицияга чиқиб борган ҳолда зарба йўллади. Ноаниқ.
- 70'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Маҳрез хет-трикни расмийлаштирди.
- 67'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ферран Торрес Жезуснинг узатмасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни янада йириклаштирди.
- 63'
Тарковски тиббий ёрдам олмоқда.
- 61'
Жей Родригеснинг мураккаб зарбаси Эдерсон томонидан қайтарилди.
- 58'
Жезус Де Брюйненинг узатмасини дарвозага аниқ йўллай олмади.
- 55'
Де Брюйне яна бир бурчак зарбасини қисқа пас билан ижро этди.
- 52'
Де Брюйненинг зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.
- 50'
Менди ўз жарима майдони яқинида қоидани бузди.
- 48'
Родри ўрнига Фернандиньо майдонга тушди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
"Бёрнли" бурчак зарбасини муваффақиятсиз амалга оширди.
- 41'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Менди ўз имкониятидан унумли фойдаланиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйди.
- 37'
"Бёрнли" футболчиларининг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.
- 35'
Родри ўз яриммайдонида қоидани бузди.
- 32'
МакНилнинг узатмаси Барнсгача етиб бормади.
- 30'
Де Брюйненинг узатмасидан сўнг, Маҳрез яхши бир вазиятдан гол ура олмади. Хет-трик бўлиши мумкин эди.
- 27'
Ферран Торреснинг голи офсайд сабаб бекор қилинди.
- 26'
Яна бир бурчак зарбаси "шаҳарликлар" томонидан тезликда ўйинга киритиб юборилди.
- 22'
ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Маҳрез дублни расмийлаштирмоқда. Чап устунга тегиб олган тўп дарвозадан жой олди.
- 18'
"Ман Сити" бурчак тўпини тезкор ўйинга киритиб юборди.
- 15'
Де Брюйненинг узатмаси ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди.
- 12'
Торреснинг узатмасига Де Брюйне эга чиқа олмади.
- 9'
Жей Родригеснинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.
- 6'
ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Маҳрез Де Брюйненинг пасидан сўнг, пастки чап бурчакни ишғол қилди.
- 2'
Маҳрезнинг узатмаси манзилига етиб боришига ҳимоячилар йўл қўймади.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келиб улгурган.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. АПЛ 10-тури доирасида "Сити" ўз майдонида "Бёрнли"ни қабул қилади. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради.
Фикрлар