“Сити” Германиядан футболчи кутяпти

“Манчестер Сити” раҳбарияти таркибни кучайтириш масаласида Германия миллий терма жамоаси ва Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Феликс Нмечага жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда Sky Sport Germany нашри журналисти Патрик Бергер X ижтимоий тармоғида хабар қилди.

Айни пайтда Нмеча йилига 5–6 миллион евро маош олади. Дортмундликлар унинг ойлигини оширишга тайёр.

Жорий мавсумда Нмеча барча мусобақаларда 37 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.

Германия терма жамоаси сафида ҳимоячи олти учрашув ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!