“Сити”: Ҳусановсиз ўйнаб бўлмас экан!

Англия Премьер-лигасининг 27-турида “Манчестер Сити” ўз мухлисари кўз ўнгида “Ньюкасл Юнайтед” футболчиларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Муҳим ғалабадан кейин Хосеп Гвардиола шогирдлари лига пешқадами “Арсенал” билан орадаги фарқни икки очкога қисқартиришга муваффақ бўлди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов танаффусдан кейин Рубен Диаш ўрнига майдонга тушиб, “Ньюкасл”нинг тезкор ва ўткир ҳужумларини қайтаришда жонбозлик кўрсатди.

Нуфузли манба – esteemedkompany.com сайти экспертлари “Манчестер Сити” футболчилари ҳаракатларини қуйидагича баҳолади.

Жанлуижи Доннарумма — 7,5/10:

Гол ўтказилган вазиятда жамоани қутқариш имконсиз эди. Бир неча зарур сейвларни амалга оширди ва айниқса, бу гал Доннарумма тўпни оёқ билан ўйнашда жуда таъсирли ҳаракат қилди.

Матеуш Нуньеш — 6/10:

Бу баҳсда Нуньеш ўз вазифасини бажарди, аммо алоҳида ажралиб турадиган ҳеч нарса кўрсатмади.

Рубен Диаш — 6/10:

Диашнинг ўйини мураббийлар штабини  қониқтирмади ва у сариқ карточка ҳам олди. Оқибатда танаффусда Абдуқодир Ҳусановга алмаштирилди.

Марк Гехи — 7/10:

Ўйин аввалидаги  асабий бошланишдан кейин ҳимояда ишончли ўйин кўрсатди.

Райан Айт-Нури — 7/10:

Айниқса, ўйин бошида ҳужумларга яхши қўшилди. Бутун учрашув давомида ҳимояда аъло ҳаракат қилди.

Родри — 8,5/10:

Родрининг ўйини ажойиб бўлди. Унинг майдондаги мавжудлиги ва етакчилик фазилатлари жамоаси ғалабасида ҳал қилувчи аҳамият касб этди.

Бернарду Силва — 6,5/10:

Бернардунинг энг яхши ўйини бўлмади, аммо у ҳар доимгидек, жамоаси учун зарур бўлган барча ишни бажарди.

Нико О’Райли — 9/10:

Шубҳасиз, учрашувнинг энг яхши футболчиси. Унинг дубли ғалабани таъминлади ва у “Сити” учун асосий футболчилардан бирига айланмоқда.

Антуан Семеньо — 6/10:

Семеньо ўйин боришини ўзгартириши мумкин эди. Аммо унинг зарбалари аниқ бўлмади ва тўпга эгалик қилишда жуда беэътибор ҳаракат қилди.

Умар Мармуш — 7/10:

Голли узатма берди ва Райан Шеркига алмаштирилгунига қадар фаол ҳаракат қилди.

Эрлинг Холанд — 8,5/10:

Холанд Нико О’Райлига голли пас берди. Умуман олганда, унинг ўйини жуда ёрқин бўлди. Эрлингнинг ҳимоядаги меҳнати ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди ва у етакчидан кутилган даражада ўйин кўрсатди.

Абдуқодир Ҳусанов — 7,5/10:

Танаффусдан кейин майдонга тушгач, Ҳусанов ажойиб ўйнади. Унинг тезлиги ва яккакурашлардаги кучли ҳаракатлари “Ньюкасл”нинг ҳужумдаги тезлигини тўхтатишда ҳал қилувчи аҳамиятга касб этди. Абдуқодирнинг жисмоний кўрсаткичлари “Ньюкасл” сингари тезкор қарши ҳужум уюштирадиган жамоаларга қарши ўйнашда жуда қўл келмоқда.

Райан Шерки — 7/10:

Агар жамоадошлари у яратган вазиятларни голга айлантира олганида, у ўйин боришини ўзгартириши мумкин эди. Унинг босим остидаги хотиржамлиги мутахассислар эътирофига сабаб бўлди.

“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасидаги навбатдаги учрашувини 28 февраль куни “Лидс” футболчиларига қарши сафарда ўтказади.

Шомуродов ўзига ёқадиган жамоа топди
Кўпчилик шубҳа қилган Ҳусанов қандай қилиб “Манчестер Сити”нинг энг муҳим ўйинчисига айланмоқда?
Ҳусанов “Манчестер Сити” трансфер сиёсатига жиддий таъсир ўтказяпти

Ҳусановнинг баёнотидан кейин унинг “Сити”даги келажаги қандай бўлади?

Европада Шомуродовга эътибор қаратишди

Супергол урган Шомуродов: Овора бўлма, барибир етолмайсан!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!