"Сити" ўз майдонида қийинчиликсиз ғалаба қозонди

Англия Премьер-лигаси 11-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Фулхэм" учрашуви ўз якунига етди. Унда майдон эгалари биринчи таймда киритилган 2 та гол эвазига ғалабага эришди. 

Дастлаб, Раҳим Стерлинг Кевин Де Брюйненинг пасини голга айлантирди. Бироз ўтиб, инглиз вингери жамоадошига пенальти тепиш имкониятини тақдим этди ва бельгиялик хавбек 11 метрлик нуқтадан адашмади. 

Ғалаба орқали Пеп Гвардиола шогирдлари очколари сонини 18 тага етказиб, 4-ўринга кўтарилиб олди. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 87'

    Де Брюйне ҳимояга ёрдамга келиб, тўпни узоқлаштирди. 

  • 85'

    Замбонинг узатмаси ўхшамади. 

  • 83'

    Лофтус-Чикнинг ўрнига Кэрни майдонга тушди. 

  • 80'

    Кавалейрунинг узатмаси ноаниқ кетди. 

  • 78'

    Рубен Диашнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 75'

    Лофтус-Чикнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 72'

    Бобби Рид ўрнига Абубакар Камара майдонга тушди. 

  • 70'

    Бурчак зарбасини Де Брюйне муваффақиятли амалга ошира олмади. 

  • 68'

    Рид ўрнига Лемина майдонга тушди. 

  • 67'

    Адарабиойо тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 65'

    Канселунинг узатмаси муваффақиятсиз чиқди. 

  • 62'

    Мендининг узатмаси ўхшамади. 

  • 60'

    Гюндоган ҳужумда фол ишлатди. 

  • 57'

    Де Брюйне бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. 

  • 55'

    "Сити" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 52'

    Канселу яна бир вазиятни барбод қилди. 

  • 50'

    Де Брюйненинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 

  • 48'

    Маҳрезнинг узатмаси Жезусгача етиб бормади. 

  • 47'

    Аинанинг узатмаси ўхшамади. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Родрининг узатмаси ўхшамади. 

  • 43'

    Лукманнинг жарима майдонига узатган тўпига ҳимоячилар биринчи бўлди. 

  • 41'

    Канселунинг узатмаси оддий чиқди. 

  • 39'

    Жезуснинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 37'

    Стерлинг жарима майдонига узатган тўп ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 34'

    Маҳрез жарима зарбасини амалга оширди. Ҳимоячилар қайтарди. 

  • 32'

    Стерлингнинг зарбасини Ареолья қайтарди. 

  • 31'

    "Фулхэм" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. 

  • 29'

    Замбонинг узатмаси кучли чиқди. 

  • 26'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Де Брюйне 11 метрлик нуқтадан адашмади. 

  • 25'

    Стерлинг жарима майдони ичида йиқитилди. Мосс пенальти белгилади. 

  • 22'

    Маҳрезнинг бурчак узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 20'

    Гюндоганнинг паси ўтмади. 

  • 18'

    Аина тўпни қўли билан ўйнади. 

  • 16'

    Канселунинг жарима майдонига узатмаси ноаниқ кетди. 

  • 13'

    Маҳрез бурчак зарбасини тезкор тарзда амалга оширмоқда. 

  • 11'

    "Сити" позицион ҳужумга ўтмоқда. 

  • 8'

    Бурчак тўпи Рид томонидан амалга оширилди. Аммо ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 5'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Де Брюйненинг узатмасидан сўнг, Стерлинг ҳисобни очди. 

  • 3'

    Стерлингнинг бирга-бир вазиятдан берган зарбасини Ареолья томонидан қайтарилди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари.  АПЛ навбатдаги турида "Манчестер Сити" ўз уйида "Фулхэм"ни қабул қилади. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!