“Сити”: Родри қолган тақдирда ҳам шу юлдузни оламиз!
“Манчестер Сити” раҳбарияти Франциянинг “Лилль” клуби иқтидорли ярим ҳимоячиси Айюб Буаддини Родрининг келажагидан қатъи назар сотиб олишни режалаштирмоқда.
Ҳозирда “Сити” мутасаддилари Родри трансфери бўйича “Реал” билан музокара олиб бормоқда. “Шаҳарликлар” испаниялик ярим ҳимоячи билан янги шартнома имзолашни истайди. Аммо Родри кетишни хоҳласа, клуб унга тўсқинлик қилмайди.
Аввалроқ Буадди Родрининг эҳтимолий ўрнини босувчи сифатида кўрилгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Бироқ ESPN маълумотига кўра, “Сити”нинг 18 ёшли Марокаш терма жамоаси футболчисига бўлган қизиқиши Родрининг тақдири билан боғлиқ эмас.
Буадди узоқ вақтдан бери “Манчестер Сити”нинг трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади. Келишув якунланиш арафасида бўлгани учун у Родрининг келажаги аниқ бўлишидан олдин ҳам Манчестерга келиши мумкин.

Фикрлар