“Сити” саховатли харидор! “Челси” Мареска сўраган футболчига катта нарх қўйди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” бош мураббийи Энцо Мареска ёзги трансфер ойнаси очилганидан бери “Челси” ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесни қўлга киритишни истамоқда. Италиялик мутахассис Родрининг “Барселона” билан музокаралари бошланишидан олдин ҳам бу истакда бўлган.

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқдаги X саҳифасида хабар берди.

Манба маълумотига кўра, эҳтимолий трансфер нархга боғлиқ. “Челси” 120 миллион фунт (140 миллион евро) талаб қилмоқда ва футболчини ўз таркибида сақлаб қолишдан мамнун бўлади.

Ўтган мавсумда Фернандес барча турнирларда 54 та ўйинда иштирок этиб, 15 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2032 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 100 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!