“Сити” супердарвозабон топиб қўйди

  • 10 May 09:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” анчадан бери юқори савияли дарвозабон қидирмоқда. Бу жамоанинг асосий посбони Эдерсон ўтган йилдан бери клубдан кетмоқчи бўлаётгани билан боғлиқ.

Tecno

Football Italia нашрининг маълум қилишича, Италия терма жамоаси асосий дарвозабони Жанлуижи Доннарумманинг ПСЖдан кетиш эҳтимоли ошиб бормоқда.

26 ёшли посбоннинг парижликлар билан шартномаси яна бир йил давом этади. Бироқ Доннарумма Франция чемпионлари билан янги битим тузишга шошилмаяпти.

Манбага кўра, А Сериянинг икки клуби – “Ювентус” ва “Интер” Доннаруммани Италия чемпионатига қайтаришни мақсад қилган. Дарвозабон учун курашга энди “Манчестер Сити” ҳам қўшилди.

Англия клуби молиявий имкониятидан келиб чиқиб, Доннаруммани Италияга бориб фикридан қайтариши ва Премьер-лигага кўчиб ўтишга кўндириши мумкинлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, сўнгги пайтда Жанлуижи Доннаруммани Бундеслига чемпионлигини “Байер”дан қайтариб олган “Бавария” ҳам жиддий кузатмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Азизжон
10/05/2025 12:27
Зайнаб