“Сити” суперҳужумчисини қўйиб юборадиган бўлди

  • 7 июня, 2024, 15:11
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Хулиан Альварес фаолиятини Франция гранди ПСЖда давом эттириш имконига эга бўлди.

Tecno

Манбаларнинг ёзишича, парижликлар аргентиналик жаҳон чемпионини сўраб, “шаҳарликлар”га мурожаат қилди.

“Манчестер Сити” Альваресни трансфер қилишга тайёр. Бунинг учун ПСЖ бирданига 80 миллион евро тўлаши талаб этилмоқда.

Гарчи истеъдодли ҳужумчига “Бафари” ва “Атлетико” каби клублар даъвогарлик қилаётган бўлса-да, “шаҳарликлар” белгиланган сумма ва қўяётган талабни фақат ПСЖ бажара олади.

Хулиан Альварес норвегиялик тўпурар Эрлинг Холанднинг соясида қолиб кетяпти. Аргентиналик ҳужумчи жамоада асосий фигуралардан бўлишни истайди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию