АПЛ 31-турининг марказий баҳсида "Манчестер Сити" "Челси" майдонида имкониятни бой берди. 

Шу тариқа, турнир пешқадами "Ливерпуль" янгиланган форматдаги Англия чемпионати - премьер-лига даврида илк бор чемпионликни қўлга киритди. 

Эътиборлиси, келгуси турда айнан "Манчестер Сити" майдонига мерсисайдликлар чемпион сифатида ташриф буюради.

"Ливерпуль" клубининг барча мухлисларини узоқ кутилган чемпионлик билан сайтимиз номидан табриклаймиз!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)