
“Сити” ва “Челси” бир дарвозабонни талашяпти
Англия Премьер-лигасида дарвозабонларга жиддий талаблар қўйилади. Шу боис инглиз клубларида доимий тарзда юқори савияли голкиперларга эҳтиёж сезиб келади.
Бу мавсум “Манчестер Сити” ва “Челси” янги посбон қидиряпти. Ҳар икки клубнинг манфаатлари бир дарвозабон устида тўқнаш келди. “Шаҳарликлар” ҳам, “аристократлар” ҳам “Торино”нинг 28 ёшли футболчиси Ваня Милинкович-Савични нишонга олди.
Tuttosport нашрининг ёзишича, “Челси” устози Энцо Мареска Роберт Санчес ва Флҳилин Йоргенсеннинг ўйинидан норози. Хосеп Гвардиола эса, анчадан бери 31 ёшли Эдерсонга ўринбосар танлаяпти.
Манбага кўра, Милинкович-Савичнинг клуб билан келишуви бир йилдан кейин тугайди. Унинг битимида 20 миллион евролик бадал суммаси кўрсатилган.
Бу дарвозабон жорий мавсумда 31 та учрашувда иштирок этиб, шулардан ўнтасида гол ўтказгани йўқ.
Фикрлар