"Сити" ва "Милан" бир футболчи учун кураш бошлади

Лондоннинг "Фулхэм" клуби форварди Абубакар Камара фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттириши мумкин.

Express нашри тарқатган хабарга кўра, "шаҳарликлар" 25 ёшли француз учун Лондон клубига 32 миллион евро тўлашга тайёр. Бу борада “Сити”га “Милан” рақобат кўрсатиши мумкин. Боиси, “россонерилар” ҳам Камарани ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.

Камара жорий мавсум “Фулхэм” сафида 25 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt талқинига кўра, унинг нархи 1,6 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!