"Сити" юлдузи Африка кубогида тарихий рекорд ўрнатди

  • 24 декабрь, 08:26
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Марокаш мезбонлик қилаётган қитъа чемпионат гуруҳ босқичидаги ушбу ўйинда мисрликлар биринчи бўлиб гол ўтказганига қарамай, Мармуш ва Муҳаммад Салоҳнинг голлари эвазига 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Tecno

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Умар Мармуш Миср миллий терма жамоаси сафида Африка Миллатлар кубоги “В” гуруҳида Зимбабве футболчиларига қарши ўтказўилган ўйинда ноёб натижа қайд этди.

Opta Sport маълумотларига кўра, Мармуш турнир тарихида бир ўйинда рақиб дарвозасига 8 тадан ортиқ зарба берган ва 7 тадан кўп муваффақиятли дриблинг ишлатган илк футболчи бўлди.

Миср терма жамоаси бу квартетда Жанубий Африка Республикаси ва Ангола терма жамоаси билан ҳам рақобатлашади. Кейинги тур учрашувлари 26 ва 29 декабрь кунлари бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!