“Сити” юлдузини “Реал”да кутишяпти
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Тижани Рейндерс ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиши кутилмоқда. Нидерландиялик футболчи фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.
Рейндерс Хосеп Гвардиола жамоасининг асосий таркибига кира олмаяпти. Клуб раҳбарияти бу ўйинчини сотиб юбориш варианти устида иш бошлагани ҳақида маълумотлар тарқала бошлади.
Transfer News Live нашри X ижтимоий тармоғида хабар беришича, 27 ёшли футболчига даъвогарлардан бири сифатида “Реал” тилга олинмақда. Мадридликлар ёзги трансферлар ойнаси даврида майдон марказини кучайтиришга қаратилган харидларни амалга оширмоқчи.
Трансферлар бўйича экспертларнинг маълум қилишича, Англия клуби ушбу ярим ҳимоячи учун тахминан 58 миллион евро талаб қилади.
Жорий мавсумда Рейндерс Манчестер Сити сафида 45 та ўйинда қатнашиб, 7 та гол урди ва 8 та голли узатма берди. Ўтган ёзда клуб уни “Милан” жамоасидан қарийб 55 миллион евро эвазига сотиб олган эди.

Фикрлар