“Сити” юлдузлари рақамини ўзгартирди
“Манчестер Сити” ўзининг расмий сайти орқали ёзда келган янги футболчилар қандай рақамларда ўйнаши ва таркибдаги ўйинчилардан кимлар либос рақамларини ўзгартиргани ҳақида маълумот берди.
- Жанлуижи Доннарумма 1-рақамни танлади. У аввал “Манчестер Сити”да 25-рақамда ўйнаган.
- Марк Гехи 15-рақамдан 6-рақамга ўтди. Бу рақам Натан Аке кетганидан кейин бўшаган.
- Ярим ҳимоячи Эллиот Андерсон аввал Жон Стоунзга тегишли бўлган 5-рақамни олди.
- Янги дарвозабон Херонимо Рульи эса 28-рақамни танлади.
16 август куни Англия кубоги соҳиби сифатида “Манчестер Сити” Англия Суперкубоги баҳсида мамлакат чемпиони “Арсенал”га қарши ўйнайди.

Фикрлар