"Сити"га кубокни олиб берган Гюндоганга нега медаль беришмагани маълум бўлди

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган "Манчестер Юнайтед"га қарши кечган Англия кубоги финалининг бош қаҳрамонига айланди. Германиялик футболчининг қайд этган дубли эвазига “шаҳарликлар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кубокни қўлга киритди.

Бундай ажойиб ўйинга қарамай тақдирлаш маросимида Гюндогонга медаль берилмади. Кейинчалик маълум бўлишича, медаллар барчага етмай қолган, деб ёзмоқда The Sun. Шу куни “Сити”нинг яна бир етакчи футболчиси Кевин де Брюйне ҳам медалсиз қолди, бироқ бельгиялик футболчи кейинчалик жамоадошларидан биридан медаль олган. Гюндоган эса барча фотосуратларда медалсиз акс этган.

Ижтимоий тармоқларда “Манчестер Сити” мухлислари финал қаҳрамонига ўз ачинишларини изҳор қилишди. Албатта, бироз кечроқ бўлсада Гюндоган барибир медалини олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!