"Сизнинг севгингиз ва қўллаб-қувватлашингиз ҳаётимдаги энг бебаҳо бойликдир!" Оксана Чусовитина мухлислари билан хайрлашди

Ўзбек спорти афсонаси Оксана Чусовитина кечагина ўз фаолиятини якунлаганини эълон қилди. 46 ёшли спортчининг сўнгги мусобақаси Токио Олимпиадасига тўғри келди. Кеча Чусовитина ўзининг "Инстаграм"даги саҳифаси орқали мухлисларига миннатдорчилигини изҳор этди:

"Қадрли дўстлар ва мухлисларим! Бу ҳақда гапириш жуда қийин, буни анча осон, деб ўйлардим. Мен катта спортдаги жуда қизиқарли фаолиятимни якунладим. Баланд ва пастликлар, қувонч ва қайғу кўз ёшлари бўлди, лекин мен бундан бир дақиқага бўлса ҳам пушаймон эмасман. Менинг спортдаги ҳаётим жуда зўр ўтди. Энг муҳими, мени сиздек мухлисларим бор. Сизнинг севгингиз ва қўллаб-қувватлашингиз ҳаётимдаги энг бебаҳо бойликдир. Барчаси учун раҳмат!"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
26/07/2021 13:21
Оксана опага катта рахмат! Байрокдор булиши керак эди! Рахбарлар шунинг учун хам пора талаб килишган булса керак! Ойбек Косимов, Абдухакимов ва шунга ухшаган харомилар байрок кутариш учун хам пул талаб килишган булса керак.