Скалони: "Бу босқичда осон рақиб бўлмайди"
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Кабо-Верде устидан қозонилган 3:2 ҳисобидаги ғалабага муносабат билдирди.
⠀
Аргентина кейинги босқич йўлланмасини фақат қўшимча вақтда ҳал қилди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланган бўлса, экстра-таймларда жамоалар яна учта гол урди.
⠀
"Бугунги ўйиндаги салбий жиҳатлар ҳақида футболчилар билан албатта гаплашаман. Аммо энг муҳими, жамоа ҳеч қачон таслим бўлмади. Бу босқичда осон рақиб бўлмайди.
⠀
Кабо-Вердени ажойиб ўйини билан табриклайман. Кўпчилик Аргентинанинг осон ғалабасини кутган бўлиши мумкин, аммо бу қийин учрашув бўлишини энг аввал биз ўзимиз яхши билардик.
⠀
Яхши ўйнадикми ёки йўқми, бу ҳақда баҳс қилиш мумкин. Бироқ футболчилар ҳал қилувчи вазиятларда масъулиятни ўз зиммаларига олишдан қўрқишмади ва ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилишди", — деди Скалони.
⠀
Аргентина терма жамоаси 1/8 финалда Мисрга қарши майдонга тушади.

Фикрлар