Скалонига етадигани топилмади

"IFFHS" (Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси) ўтган йилнинг энг яхши терма жамоа мураббийларини эътироф этди.

Рейтингда биринчи ўринни Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони эгаллади. Ушбу мутахассис бошчилигида жамоа Қатардаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанидан хабарингиз бор.

Иккинчи ўринни Франция терма жамоаси устози Дидье Дешам эгаллаган бўлса, кучли учликдан Марокаш термаси мураббийи Волид Реграги жой олди.

Ушбу рейтингнинг топ ўнлигига шунингдек, Златко Далич, Хажиме Мориясу, Луи ван Гал, Грегг Берхалтер, Эрве Ренар, Тите ва Пауло Бенто ҳам кирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!