Сколари: Неймар? Пеледақаси бошқа бўлмайди
Ads

Бразилия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Луис Фелипе Сколари “пентакампионлар”нинг Бельгияга мағлуб бўлиб ЖЧ-2018ни тарк этганидан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди. Тажрибали мутахассис Неймарни Пелега тенглаштириш керак эмаслигини айтди.

“Биз Бразилияда Неймар киму, Пеле ким эканлигини яхши биламиз. Биз Пеле ягона эканлигини ва бундай футболчи бошқа дунёга келмаслигини биламиз. Футболчи яхши ва хатто буюк бўлиши мумкин, аммо Пеледақаси бошқа бўлмайди. Унинг вориси йўқ. У билан ҳеч ким тенглаша олмайди”, - дейди Сколари.

Маълумот учун, Пеле Бразилия терма жамоаси сафида 3 марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.