«Sky Camp Bo‘stonliq 2024» учун рўйхатдан ўтиш бошланди!

TIGGO 2 PRO

29–30 июнь кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида тоғ спорт фестивали бўлиб ўтади. Дам олиш кунларини «Амирсой»нинг жозибадор табиат манзаралари қўйнида ўтказинг ва тоғ спорт байрамида фаол иштирок этинг. 

• Sky Camp BIKE – тоғ йўл велопойгаси. Масофаси 13,5 км, баландликка кўтарилиш – 691 м;
• Sky Camp TRAIL – 10 ва 20 км.лик, баландликка кўтарилиш – 619 м ва 1238 м бўлган норавон жойларда югуриш.
• Sky CAMP PEAK – Амирсойнинг пастки бекатидан юқори бекатига қадар 4,2 км.лик баландликка кўтарилиши 724 м бўлган тоғ чўққисига чиқиш пойгаси;
• Sky Camp ZEN – югуриш, ёга ва медитацияни бирлаштиради;
• 2 кун чиқиндилардан тозалаб югуриш “плоггинг” пойгаси;

Бундан ташқари, “Tesla Boy” гуруҳининг концерт дастури бўлиб ўтади.

Ушбу тадбир «Sky Camp TRAIL» Халқаро трейл югуриш уюшмаси (ITRA) гувоҳномасига эга. Бу – иштирокчилар ITRA балларини қўлга киритувчи Ўзбекистондаги илк югуриш йўлаги ҳисобланади. 

«Sky Camp Bo‘stonliq»да қатнашиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!