
Слот: Кейинги йилларда барча совринлар учун курашамиз
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот жамоасининг кучайтирилиши борасида фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, янги футболчиларни жалб қилиш ишлари аллақачон яширин тарзда олиб борилмоқда.
"Ҳозир биз таркибни ёзги трансфер ойнасида кучайтириш устида яширин равишда ишлаяпмиз. Бу эса келгуси йилларда барча мумкин бўлган совринлар учун курашиш имконини беради", — деди Слот BBC нашрига.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" жорий мавсумда Англия Премьер-лигаси ва Европа Чемпионлар Лигаси умумий босқичи якунида биринчи ўринни эгаллаб турибди. АПЛда жамоанинг "Арсенал"дан олти очко фарқи бор, шунингдек, "қизиллар" ҳисобида битта захира ўйини мавжуд.
Фикрлар