Слот "Ливерпуль"нинг кетма-кет 4 та мағлубиятини изоҳлади
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот жамоанинг кетма-кет тўртта мағлубияти ҳақида фикр билдирди.
"Албатта, хавотир бор. Агар тўрт марта кетма-кет ютқазсангиз, бу бефарқ қолдирмайди. Лекин биз биламиз — агар шундай ўйинни давом эттирсак, ғалаба учун яхши имкониятларимиз бўлади.
Агар айрим жиҳатларни янада яхшиласак, имкониятларимиз яна ортиб боради. Лекин ҳеч қачон юз фоиз ишонч билан айтолмайсизки, кейинги ўйинда ҳам саккиз-тўққизта ёки ўнта голли вазият яратамиз.

Бизнинг футболчилар "Манчестер Юнайтед"га қарши (1:2) ҳисобда орқада боришса-да, қайтиш учун курашишди. Агар шундай кайфиятни сақлаб қолсак, кейинги баҳсларга оптимизм билан қараш мумкин.
Аммо кетма-кет тўртта мағлубият — бу жамоага таъсир қилмасдан қолмайди", — деди мерсисайдликлар бош мураббийи Арне Слот.



Фикрлар