Словения - Дания: Ўйиннинг энг яхши футболчиси аниқ
"Евро-2024" биринчи туридан ўрин олган Словения - Дания учрашувида томонлар дурангга имзо чекди. Дастлаб, Кристиан Эриксен ҳисобни очган бўлса, Эрик Янжа имкониятларни тенглаштириб қўйди.
Шу тариқа, ўйиннинг энг яхши футболчиси Эриксен деб топилди. Ярим ҳимоячи тўлиқ ҳаракатланиб, 7 та вазият ярата олди. Шу билан бирга, 88 фоиз пас аниқлигини қайд этди.
Таъкидлаш керак, Кристиан бундан 1100 кун олдин, яъни ўтган Еврода юрак хуружига учраганди. Шундан сўнг футболчининг фаолиятида ўзгариш юзага келиб, АПЛга йўл олди.
Эриксен ушбу турнирдаги биринчи голини урди.
Фикрлар