Собиқ ФИФА ҳаками мадрид дербисидаги ҳакамнинг жиддий хатосини кўрсатди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ла Лиганинг еттинчи турида «Атлетико» ва «Реал» ўртасидаги дербини бошқарган бош ҳакам Мигель Ариас «матрасчилар» ярим ҳимоячиси Ли Кан-Инни Федерико Вальвердега нисбатан қўпол ўйини учун майдондан четлатиши шарт эди. Бу ҳақда собиқ ФИФА ҳаками Сергей Лапочкин фикр билдирди.

«Кадрларда аниқ кўриниб турибди: бутсанинг пастки қисмлари  рақиб оёғини синдириш даражасида баланд кўтарилган, тезлик катта, зарба босим билан амалга оширилган – бунинг барчаси тўғридан-тўғри қизил карточкага тўғри келади. Лекин ҳакам ҳатто сариқ карточка ҳам кўрсатмади. Видеоқайта кўриш тизими ҳам аралашмади», – дея Лапочкин сўзларини «Матч ТВ» келтиради.

Унинг таъкидлашича, фол қайд этилган дақиқа ва ўша пайтдаги ҳисобни инобатга олганда, ҳакам қарори ўйин натижасига бевосита таъсир кўрсатган.

Учрашув 2:1 ҳисоби билан «Атлетико» фойдасига якунланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!