Собиқ «Ливерпуль» ўйинчиси: «Мен Вирцни “Бавария”га сотмасдим»
«Ливерпул» собиқ футболчиси Владимир Шмицер жамоа ярим ҳимоячиси Флориан Вирцнинг клубдан кетиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.
«Энг муҳими – Вирцнинг ўзи бу ҳақда нима ўйлаётганини билиш. У бу ерда ўзини бахтли ҳис қиладими-йўқми, аниқ билмайман. Лекин мен унинг «Ливерпул»да яна ўз салоҳиятини тўлиқ намоён қилиши ва катта ютуқларга эришишига ишонаман. У ҳали жуда ёш. Шунинг учун уни яна бир неча йил клубда қолишини истардим. Ҳозирги пайтда мен уни на «Бавария»га, на бошқа бирор жамоага сотмасдим», — дея таъкидлади Шмицер Grosvenor Sport нашрига берган интервьюсида.
Мутахассис фикрича, Вирцдан кутилган талаб ва умидлар ҳаддан ташқари юқори. Бунга сабаб сифатида унинг учун жуда катта миқдорда маблағ тўлангани кўрсатилмоқда. Шмицерга кўра, айнан шу ҳолат футболчи учун босимни ошириб, муаммога айланяпти. У шунингдек, «Манчестер Юнайтед»да Поль Погба билан ҳам шунга ўхшаш вазият юз берганини эсга олди.
Маълумот учун, 2025 йили «Ливерпул» Вирцни 125 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олган эди. Жорий мавсумда 23 ёшли ярим ҳимоячи барча мусобақалар доирасида олти ўйинда майдонга тушиб, бир марта голли пас муаллифи бўлди.

Фикрлар