Собиқ мураббий: "Реал Мадрид" бутун футболга ҳурматсизлик қилди"
Франция терма жамоаси собиқ мураббийи Раймон Доменек “Реал”ни "Олтин тўп" тақдирлаш маросимини ўтказиб юборгани учун қаттиқ танқид қилди.
-“Реал” катта клуб дейишади. “Реал”дагиларни ўзи ҳам шундай дейишади. Лекин аслида бу клуб жуда ҳам кичик. Жуда кичик! Улар қилган иш шунчаки ачинарли. Улар футболга, тақдирлаш маросимида иштирок этганларга ва ғолибга беҳурматлик кўрсатишди. Бу ишлари жуда ҳам жирканчли. Футбол “Реал”нинг атрофида айланмайди,-деди собиқ мураббий Goal нашрига.
Эслатиб ўтамиз, 28 октябр куни "Олтин тўп" топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда "қироллик клуби" вакилларидан ҳеч ким бормади.
Фикрлар