Собиқ сардор 39 ёшида вафот этди

Англиянинг “Лидс” жамоасида сардорлик қилган Сол Бамба оғир ҳасталик туфайли 39 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ВВС хабар тарқатди.

Сўнгги пайтда Бамба Туркиянинг “Аданаспор” жамоасида техник директор лавозимида ишлаб келаётган эди. 2021 йили Бамбада онкологик касаллик борлиги аниқланган. Орадан бироз ўтиб, Сол ҳасталик чекинганини маълум қилган эди.

Бамба профессионал фаолиятини ПСЖда бошлаган. У асосан Англия клубларидаги фаолияти билан танилган. 2015-2016 йилларда “Лидс” сардори бўлган. Бундан ташқари, “Лестер”, “Кардифф” ва “Милдсбро”да тўп тепган.

Сол Бамба Кот‑д’Ивуар терма жамоаси сафида 2012 йили Африка миллатлар кубогининг кумуш медалига эга чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!