Собиқ UFC чемпиони озодликка чиқарилди

  • 9 ноябрь, 2022, 12:06
  • 0
  • MMA

Оғир вазнда собиқ UFC чемпиони Кейн Веласкез (14-3) 1 млн. АҚШ доллари кўринишидаги гаров эвазига шартли озодликка чиқарилди.

MMA Junkie нашрининг маълумот беришича, суд ишлари барибир давом этади. Лекин, собиқ чемпион шу муддат давомида уйидагилар билан бўлиши мумкин. Веласкез 8 ой давомида кичик қизига тегажоғлик қилган педофил фуқаронинг машинасини ўққа тутгани сабабли Колорадо штати, Санта-Клара шаҳрида жойлашган турмада ушлаб турилди. Унинг ҳар қандай кўринишда озодликка чиқиши учун собиқ жамоадошлари, AKA зали мураббийи Хавьер Мендес ва жангчилар Ҳабиб Нурмагомедов, Люк Рокхолд, Дэниель Кормьелар анча вақтдан бери петиция ва ёрдам пуллари йиғишаётган эди. Эндиликда, камида суднинг якуний қарори эълон қилингунича Кейн оиласи бағрида бўлиши мумкин.

IMG_20221109_114825_119

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!