Собослаи: "Келажакда нима бўлишини кўрамиз"
"Ливерпуль"нинг айни вақтдаги энг яхши футболчиси Доминик Собослаи келажаги ҳақидаги саволларга жавоб берди.
"Гап сўзлар доимо бўлади. ОАВ вакиллари жамоатчилик учун кўп нарсаларни бўрттириб кўрсатяпти ва буни давом эттиряпти, сабаби бу уларнинг иши. "Ливерпуль" билан музокаралар бўлиб ўтди, лекин ҳеч қандай қарор қабул қилинмади. Тараққиёт бор, лекин ҳали ечим йўқ. Ҳар ўйинда ва машғулотларда жамоам ва мухлислар учун боримни беришга ҳаракат қиляпман. Келажакда нима бўлишини эса вақт кўрсатади", - деди венгриялик ярим ҳимоячи.
Маълумот учун, 28 ёшли хавбекнинг "қизиллар" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади.



Фикрлар