Асосий мазмунга ўтиш
Яккакурашлар

София Гран-приси. Осипова нимчорак финалда тўхтади

Изоҳлар: 0

Светлана Осипова нимчорак финалда мусобақада 1-рақамда сараланган британиялик Бьянка Уолкденга қарши жанг қилди

Болгарияда таэквондо бўйича София-2019 гран-присининг иккинчи кунги баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Бундан бироз аввал Светлана Осипова нимчорак финалда мусобақада 1-рақамда сараланган британиялик Бьянка Уолкденга қарши жанг қилди. Қизиқарли ва тенг курашлар остида ўтган баҳсда Осиповага озгина омад етишмай қолди - 13:14.

Бундан олдин ҳамюртимиз 1/16 финалда австриялик Марине Яхлни 6:2 ҳисобида енгган эди.

Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ