Софияда дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди

CHERY AUTO
Бугун Болгариянинг София шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди. 71 мамлакатдан 551 нафар спортчи иштирок этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашмоқда. Дастурга кўра, 27-30 август кунлари яккалик. 31 август санасида эса аралаш жамоавий дастурда ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Бугун йигитлар -50 ва -55 кг, қизлар эса -40 ва -44 кг вазн тоифаларида беллашишади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда 20 нафар спортчи билан иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!