Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 ва Италия U-17 учрашувига изоҳ берди

  • 18 ноябрь, 13:40
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Италия терма жамоалари ўртасидаги 1/8 финал босқичи учрашуви олдидан ёш футболчиларга омад тилади.

Tecno

“Италия ва Ўзбекистон учрашувида менинг тақдирим мужассам. Доҳадаги Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Ўзбекистон ва Италия терма жамоалари майдонга чиқишга тайёрланмоқда. Бу менинг порлоқ келажагим ва тарихим. Айни пайтда ичимдан кучли ҳис-туйғулар ва ҳаяжонлар ўтмоқда. Омад тилайман, болалар, сиз ажойиб мусобақада ўйнаяпсизлар. Шундай қилиб ривожланамиз. Шундай қилиб орзу қиламиз,” — деб ёзди италиялик мутахассис ўз Instagram саҳифасида.

Маълумот учун, ушбу баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 17:30 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кенжаев Мажид
18/11/2025 13:46
Кизик??? Канаваро кайси мамлакатга мухлислик киляпти экан! Узбекистонга мухлислик килсин! Чунки эрта келажакда шу болаларнинг ичидан терма жамоамизни мустахкамлаши мумкин!