"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу ҳақида ҳеч нарса демоқчи эмасман, мен футбол ҳақидаги саволларга жавоб бераман"
Суперлигада 22-тур баҳслари давом эттирилди. Сўғдиёна жамоаси бу тур сафарда Бунёдкорга қарши баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан сўнг жамоа мураббийи Раде Петрович матбуот анжуманида иштирок этди.
- Биринчи навбатда "Бунёдкор"ни жуда муҳим палладаги ишланган бир очко билан табриклайман. Мавсум охирига қадар уларга омад тилайман. Иккинчи ўрин учун курашда давом этамиз. Олдинда бизни яна 4 учрашув кутиб турибди.
- Ўз жамоангизнинг иккинчи бўлимдаги ўйинига фикр билдирсангиз!
- Биласими, 15 дақиқада 3 та имкониятга эга бўлдик. Биз деярли ўйинни назорат қилдик. Бугун яхши ўйин кўрсатдик. Иккинчи бўлимда хатто лигадаги энг яхши ўйинимизни кўрсатдик.
- Бугунги учрашувдаги ҳакамлик ҳақида фикрингиз қандай?
- Бу ҳақида ҳеч нарса демоқчи эмасман. Мен футбол ҳақидаги саволларга жавоб бераман.
- Дориев анчадан бери гол киритмаётганининг сабаби нима?
- Унинг ўзи ҳам бундан асабийлашмоқда. Ваҳоланки, машғулотларда катта куч билан меҳнат қилмоқда. Умид қиламанки, сўнгги турларда яна голлар уришни бошлайди.
- "Сўғдиёна" бу мавсумдаги ўз потенциалини намойиш эта олдими?
- Ўйлашимча, ҳозиргача мавсумни яхши ўтказдик. Бизга Шохруҳ Абдураҳмоновнинг йўқлиги панд бермоқда. У 5-6 тур бизга ёрдам бера олмади. Олдиндаги тўртта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонишни режалаштирганмиз.
- Сўнгги икки турдаги натижаларингиз чемпионлик пойгасига қай даражада таъсир қилди?
- Биз бугун яхши ўйнадик. ОКМК билан баҳсда ҳам характер кўрсатдик. 3 беллашувдан бери шогирдларим характер кўрсатиб келмоқда. Шу боис, сўнгги дақиқаларда гол уриб вазиятдан чиқиб кетяпмиз.
Фикрлар