"Сўғдиёна" навбатдаги трансферни эълон қилди
"Сўғдиёна" яна бир ҳимоячи билан келишувга эришди. "Қизилқум" вакили Бобур Йўлдошев билан бир йиллик шартнома имзоланди.
Маълумот ўрнида Бобур Йўлдошев 1993 йилнинг 8 апрелида Фарғона шаҳрида таваллуд топган. Футболчи бугунгача "Локомотив", "Нефтчи", АГМК, "Қизилқум" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
"Қизилқум" таркибида ўтган мавсум умумий 21 учрашувда майдонга тушиб, 1628 дақиқа майдонда ҳаракат қилган. Шундан 17 та ўйини Суперлига баҳсларига тўғри келади(1258 дақиқа). Ўзбекистон кубоги доирасида 4 учрашувда майдонга тушиб 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма амалга оширган.
Аввалроқ, жиззахликлар Санжар Шоаҳмедов трансферини эълон қилганди.
"Сўғдиёна" матбуот хизмати
Фикрлар