"Сўғдиёна" ўз уйида "Қўқон-1912"ни тор-мор келтирди
Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" учрашуви ўз якунига етди. Унда майдон эгалари рақибларини йирик 3:0 ҳисобида таслим этишди.
Шу тариқа, жиззахликлар ҳисобидаги очколар 20 тага етди ва онлайн жадвалда 9-поғонага кўтарилиб олди.
- Суперлига
- 16-тур
Сўғдиёна
- Шахбоз Жўрабеков 5'
- Марко Колакович 45'
- Искандар Шойқулов 61'
21/09/2020 17:00
Қўқон-1912
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Бурчакдан узатилган тўпни жиззахлик ҳимоячилар узоқлаштиришга эришди.
- 90+'
Бердиев ҳисобни қисқартириши мумкин эди. Зарба бироз ноаниқ.
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'
Иқбол Маликжонов Шоҳназар Норбеков ўрнига майдонга тушди.
- 87'
Мурод Холмуҳаммедов ўрнига Собит Синдаров майдонга тушди.
- 83'
Жарима майдонига оширилган узатмани мезбонлар посбони эгаллаб олди.
- 82'
Меҳмонлар стандарт вазиятга эга бўлишди.
- 79'
Қўқонликлар ҳеч бўлмаса битта тўп киритиш илинжида олдинга ўимоқда.
- 76'
Эргашев жамоасини яна бир голдан қутқариб қолди.
- 74'
Аюбхон Нўъмонов ўрнига Диан Талхатов майдонга тушди.
- 73'
Даниель Насриддинов Жавоҳир Қаҳрамонов ўрнига майдонга тушди.
- 70'
Норбеков ҳужумда фол ишлатди.
- 67'
"Сўғдиёна" 4-голга яқин келди.
- 65'
Қўқонликлар ҳеч бўлмаса битта гол уриш мақсадида олдинга бормоқда.
- 62'
Муҳаммаданас Ҳасанов ўрнига Авазхон Маматхўжаев майдонга тушди.
- 61'
ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Шойқуловнинг 25 метрлар масофадан берган зарбаси дарвозадан жой олди. Ажойиб гол!
- 52'
Бир киши кам бўлиб қолган қўқонликлар анча саросимага тушиб қолди.
- 49'
Бобир Акбаров майдондан четлатилмоқда. Рақибининг юзига зарба бергани бунга сабаб бўлмоқда.
- 48'
Якуба Бамба ўрнига Музаффар Музаффаров майдонга туширилди.
- 47'
Сухроб Бердиев сариқ карточка ишлаб олди.
- 46'
Сардор Азимов ўрнига Сухроб Бердиев майдонга тушди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Колакович бош билан дарвозани чиройли тарзда ишғол қилди. Жасур Хасановдан ажойиб узатма.
- 43'
Ботирали Эргашев тўпга чиқишда ишончли ҳаракат қилди.
- 41'
Сардор Азимов огоҳлантирилди.
- 41'
"Қўқон-1912"нинг кетма-кет иккита бурчак зарбаси бефойда бўлди.
- 40'
Бамба охиригача курашиб рақибидан тўпни олиб қўйди. Унинг узатмаси Норбековга етиб бормади. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.
- 39'
Қувондиқ Рўзиев майдон марказида фол билан тўхтатилди.
- 37'
Қўқонликларнинг комбинацияси ўхшамади.
- 35'
Жамшид Болтабоев ўрнига Санжар Рашидов майдонга тушди.
- 35'
Аюбхон Нўъмонов огоҳлантирилди.
- 32'
"Сўғдиёна" стандарт вазиятдан унумли фойдалана олмади.
- 28'
"Сўғдиёна" футболчиси майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак.
- 26'
Узатилган тўпга етиш учун қўқонликлар ҳужумчисининг тезлиги панд берди.
- 23'
Норхонов тўпни қабул қила олмади. Жиззахликлар ҳужуми барбод бўлди.
- 21'
Норбековнинг тўпни қабул қилишдаги хатоси сабаб тўп йўқотилди.
- 19'
Шохназар Норбековнинг юриши ҳимоячилар томонидан тўхтатилди.
- 18'
Водийликларнинг бурчак зарбаси наф келтирмади.
- 17'
Бамбанинг жарима майдонига ёриб киришига ҳимоячилар имкон бермади.
- 15'
"Қўқон-1912"нинг кетма-кет икки маротаба жарима майдони ичига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.
- 13'
"Сўғдиёна" футболчилари ҳозирча рақибларига умуман имкон қолдирмаяпти.
- 12'
Учинчи бурчак зарбасини Қулматов боши билан дарвозага йўллади. Ноаниқ.
- 11'
Яна бир бурчак зарбасини Ботирали Эргашев қайтарди.
- 10'
Бурчакдан узатилган тўпни қўқонлик ҳимоячилар қайтариб юборишга эришди.
- 7'
Бамба тўпга ета олмади.
- 5'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Сўғдиёна" ҳисобни очди. Шаҳбоз Жўрабеков яқин масофадан бош билан зарба бериб, Эргашевни ожиз қолдирди.
- 4'
Дастлабки дақиқаларданоқ жамоалар фаол ўйнашмоқда.
- 1'
Эргашев тўпга ишончли чиқиб келиб, ушлаб олди.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Ўйин футболимиз фахрийи Наримон Жалолов хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланди.
- 0'
Жамоа сардорлари учрашувдан аввалги кичик қуръа жараёнини якунлади.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
16-турдан ўрин олган навбатдаги кун баҳсларини бошлаймиз.
- 0'
Ассалому алайкум, Суперлига ихлосмандлари.
Фикрлар