“Сўғдиёна” Тошкентда
Ads

 

Аввал маълум қилганимиздек, "Сўғдиёна" иккинчи даврага тайёргарликнинг биринчи қисмини Зомин тоғ ёнбағирларида ўтказди. Тайёргарликнинг иккинчи босқичи Жиззахда ташкил этилди. Куни кеча ўртоқлик учрашуви мақомида ўтган "вилоят дербиси"да жиззахликлар 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва “Зомин”га хеч қандай имконият қолдирмади.
 
Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, иккинчи даврага тайёргарлик давом этади ва эртага Диёр Файзиев бошчилигида жамоа Тошкентга йўл олади. Тошкентда "Сўғдиёна" бир нечта ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган. 23 июль куни жамоа “Нефтчи” га қарши баҳс олиб борса, 26 июлда “Шўртан”га қарши майдонга тушади.

Эртага “Нефтчи” билан кечадиган баҳс соат 18:00да “Бунёдкор” академияси майдонида бўлиб ўтади.