Мақсад нима? Мексикаликлар Ҳусановни таҳлил қила бошлади!
Мексиканинг йирик медиа платформаси – balonypie.com портали 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги кундаги энг машҳур футболчиси Абдуқодир Ҳусанов фаолиятига оид таҳлилий материал чоп этди.
Sports.uz портали мексикалик экспертларнинг ўзбек футболчиси ҳақидаги таҳлилий хулосалари акс этган маълумотларни ўқувчилар эътиборига ҳавола этишни маъқул топди.
- Абдуқодир Ҳусанов ҳақида гапирганимизда, унинг шиддатли юксалишини эътироф этмасдан илож йўқ. Атиги уч йил ичида у Ўзбекистоннинг истиқболли иқтидоридан Англиянинг кўп карра футбол чемпиони бўлган “Манчестер Сити”дек қудратли клубда ўйнай оладиган юлдуз даражасига кўтарилди.
Ҳусановнинг профессионал футболдаги фаолияти 2022 йилда ўз юртидан ташқарида бошланган. Ўша йилнинг март ойида у “Бунёдкор”нинг 18 ёшгача жамоасидан Беларусдаги “Энергетик-БГУ” клубига ўтди.
Бироқ Абдуқодир Ҳусанов ўзининг ҳақиқий истеъдоди ва салоҳиятини Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида 2023 йилги 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида намоён қилди. Ўша мундиалда Абдуқодир учрашувлардаги мураккаб вазиялардаги ажойиб маҳорати, ҳимоядаги усталиги ва ҳимоядан турли масофаларга аниқ узатмалари бериш қобилияти билан ажралиб турди.
Европа элитасига кириш
20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ёрқин ўйинлари билан скаутлар назарини ўзини қаратган Ҳусанов Францияга йўл олди. Аниқроғи, 2023 йилнинг ёзида “Ланс” билан шартнома имзолади.
Бу осон ўта қийин чақириқ эди, чунки ўзбекистонлик футболчи деярли ҳаваскорлар даражасига яқин лига босқичидан УЕФА ЧемпионларЛигасида иштирок этиш ва Франция грандларига қарши ўйнаш даражасигача йўл босиб ўтиши керак эди.
Айнан шу даврда Абдуқодир Ҳусанов ҳақиқий маънода “сайқалланмаган олмос” сифатида танилди, чунки рақиб ҳаракатларини олдиндан сезиш қобилияти, яккакурашлардаги кучи ва қарши ҳужумлардаги ҳал қилувчи ўрни унга анча катта ютуқларга эришиш имконини берган сифатлар бўлди.
Тахмин қилинганидек, Ҳусанов Францияда узоқ қолмади. Тахминан бир ярим йилдан кейин, 2025 йилнинг январь ойида, қишки трансфер ойнаси вақтида, Пеп Гвардиола бошқараётган “Манчестер Сити” ўзбекистонлик футболчи учун 40 миллион евро таклиф қилди.
Бироқ Жон Стоунз ўйинидаги пасайиш ва Рубен Диашнинг жароҳатлари сабабли Абдуқодирда янги муҳит ва жамоага мослашиш учун вақт йўқ эди. Ҳусанов Премьер-лигада ғолиб чиқиш босими остида турган жамоада дарҳол ўзини кўрсатишига тўғри келди.
Гвардиолага таъсир
Ҳусанов — бўйи 1,86 метр бўлган, ўнг оёқ, 22 ёшли марказий ҳимоячи бўлиб, ҳимоявий сифатларидан ташқари, тезлиги, тўпни аъло даражада назорат қилиши ва ҳимоядан ўйинни ташкил этиш қобилияти билан ажралиб туради.
Булар Гвардиола жамоаларидаги асосий унсурлардир, чунки у ерда тўп назоратига, доимий позицион алмашинувларга, тўп ҳаракатига ва у билан оқилона муомала қилишга устувор аҳамият берилади.
Қўшимча устунлик сифатида унинг ҳужумнинг турли ҳудудларида пайдо бўлиш қобилиятини келтириш мумкин, бу эса ички канални фаоллаштириб, ярим ҳимоячилардан бирига чиқиш йўлини очиш, қанот ҳимоячиси билан ўзаро ҳаракат қилиш ёки ҳатто прессингдан чиқиш ва ҳимоя чизиқларини айланиб ўтиш учун узун узатмаларни бажариш имконини беради.
Шунингдек, ўзбекистонлик ҳимоячи бир неча бор деярли ўнг ҳимоячи позициясида ёки уч кишилик ҳимояда ўнг стоппер сифатида ҳам ўйнади.
Премьер-лигада 2025-2026 йилги мавсум статистикаси
Қарши кутилган голлар xGA — 11.32
Ўтказиб юборилган голлар — 7
Узатмалар аниқлиги — 91,3%
Ютилган дуэллар — 56,4%
Тўпни олиб қўйиш самарадорлиги — 71,4%
Ютилган ҳаводаги дуэллар — 23,1%
Тўсиб қолишлар — 19
Тозалашлар — 30
Тиклаб олишлар — 40
Бироқ ҳаммаси ҳам бунчалик ёрқин эмас. Сўнгги ўйинларда Хусанов узоқ масофадан зарба бера оладиган чаққон футболчиларга қарши ўйнашда қийналди, кўп ҳолларда позициясини йўқотиб, ўз дарвозасини ҳимоясиз қолдирди. Шунингдек, у юқори тўплар учун курашларда ҳам заиф кўринди ва кўпинча осонлик билан ютқазди.
Бу рақобатбардошликка оид заиф жиҳатни кўрсатади ва агар у Европа элитаси сафида, айниқса стандарт вазиятлар тобора муҳимлашиб бораётган Англия Премьер-лигасида қолмоқчи бўлса, бу камчиликни бартараф этиши шарт.
Жаҳон чемпионати: ҳақиқий синов
Ўзбекистон каби мамлакатда жаҳон чемпионатида иштирок этишни тасаввур қилиш қийин, аммо формат ўзгарганидан кейин бу мамлакат 2026 йилда биринчи марта жаҳон чемпионатида иштирок этади ва Абдуқодир Ҳусанов миллий терма жамоанинг асосий юлдузи сифатида ўз мамлакати шарафини муносиб ҳимоя қилиш, энг муҳими эса, у шунчаки “сайқалланмаган олмос” эмас, балки жаҳон элитасининг ҳақиқий юлдузи эканини бутун дунёга кўрсатиш вазифасини бажаради, - деб ёзди balonypie.com портали эксперти Сантьяго Эрнандес.
Эслтаиб ўтмиз, навбатдаги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.
Фикрлар