“Сўғиёна” жамоаси хайрли ишга қўл урди

Юртимизда 16 мартдан карантин эълон қилингани ҳамда барча спорт тадбирлари тўхтатилганидан хабарингиз бор. Буларнинг барчаси дунё жамоатчилиги диққат-марказида бўлиб турган коронавирусга қарши самарали курашиш йўлида қилинмоқда.

Жиззахнинг “Сўғдиёна” футболчилари, мураббийлар штаби ва жамоа рахбарияти шундай синовли кунларда халқимиз дардига малҳам бўлиш мақсадида хайрли ишга қўл ўришди ва ўз маошларининг маълум қисмини карантинда қолаётган аҳоли ҳамда меҳрибонлик уйидаги болалар соғлиғи учун ажратишга қарор қилишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, жамоа аъзоларидан йиғилган маблағга қўшимча тиббий ниқоблар, тиббий қўлқоплар ва бошқа керакли нарсалар харид қилинди ва аҳолининг эҳтиёжманд қатламига туҳфа қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!