Сон ва Кейн АПЛ рекордини янгилади
"Тоттенхэм" футболчилари кеча "Лидс"га қарши учрашувда ажойиб натижа қайд этди. Сон ушбу баҳсда битта гол урган бўлса, Кейн биттадан гол ва ассист эгасига айланди.
Шу тариқа, ушбу футболчилар биргаликда "Тоттенхэм"нинг чемпионатдаги 37 голида иштирок этди. Бу АПЛ янги рекорди саналади.
Бундан олдин Лэмпард ва Дрогба 36та голда қатнашиб, рекорд эгалари бўлиб турганди. Улардан кейин 29 голни ташкиллаштирган Пирес-Анри ва Силва-Агуэро жуфтликлари ўрин олган.
Маълумот ўрнида, "шпорлар" айни пайт 42 очко билан турнир жадвалининг 7-поғонасидан жой олган.
Фикрлар