Сўнгги дақиқаларда амалга ошган 4 трансфер билан танишинг

Трансфер ойнаси якунига оз муддат қолмоқда. шу боис биз сизларга ҳозиргача амалга ошган трансферлар борасида тўхталмоқчимиз.

ПСЖ "Валенсия" яримҳимоячиси Карлос Солер билан шартнома имзолади. Келишув 2027 йилгача мўлжалланган. Маълумотларга кўра, трансфер 18+3 миллион еврони ташкил қилган.

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Энсли Мэйтленд-Найлз жамоани тарк этди ва "Саутгемптон"га ижара асосида ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Шунингдек, ижарада сотиб олиш банди ҳам назарда тутади.

"Барселона" ярим ҳимоячи Абде Эззалзули билан шартномани узайтирди ва уни "Осасуна"га ижарага берди.

20 ёшли марокашлик вингер билан янги шартнома 2026 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Шунингдек, битимда 200 миллион евро миқдорида товон пули ҳам кўрсатилган.

Футболчи "Осасуна"да 2023 йилнинг 30 июнига қадар ўйнайди. 

 

Ярим ҳимоячи Астер Вранкс "Вольфсбург"ни тарк этди ва фаолиятини Италияда давом эттиради. Бельгиялик футболчи "Милан"га ўтди. Бу ҳақда “россонерилар” матбуот хизмати хабар берди.

Белгиялик 19 ёшли футболчи "Милан"да ижара асосида ўйнайди. Шу билан бирга, италияликлар ярим ҳимоячини сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!