Сўнгги турда гол урган Шомуродов ва ассист қайд этган Файзуллаевнинг ўйини қандай баҳоланди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Туркия Суперлигасининг 34-турида “Истанбул Башакшеҳир” сафарда “Газиантеп”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Мазкур баҳсда Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев асосий таркибда майдонга тушди. Шомуродов пенальтидан гол урган бўлса, Файзуллаев ўз ҳисобида битта ассист қайд этди.

Учрашувдан сўнг бир қатор статистик порталлар ҳамюртимизларимизнинг ҳаракатларини баҳолади. Жумладан, “Fotmob” Элдорга 7.8 балл, Аббосга эса 7.7 балл қўйган бўлса, “Sofascore” терма жамоамиз ҳужумчисига 7.1, ярим ҳимоячисига эса 7.3 балл берди. Шунингдек, “Flashscore” Шомуродовнинг ўйинини 7.3, Файзуллаевнинг ҳаракатларини эса 7.6 баллга муносиб кўрди.

Маълумот учун, истанбулликлар мавсумни 57 очко билан 5-ўринда якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!