"Сўнги император" Хабиб ва Фергюсон жанги борасида нима дейди?
Aфсонавий ММA жангчиси Фёдор Емельяненко UFC енгил вазн тоифасидаги чемпион Хабиб Нурмагомедов Тони Фергюсонни мағлуб этишини истайди.
"Хабиб яхши жанг қилмоқда. У Россияни англатади. Уларнинг Тони билан жанги ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Мен фақат Хабибга бўлажак жангда омад тилайман”, - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Instagram.com.
Эслатиб ўтамиз: Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг 18 апрель куни Бруклинда бўлиб ўтади.
Фикрлар