Сохта боксчи рингда вафот этди

  • 24 сентябрь, 2019, 14:09
  • 0
  • Бокс

Болгариялик боксчи Борис Станчов сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда рингга тушиб, вафот этди, деб хабар беради Mirror.

У ўзининг қариндоши ,профессионал боксчи Исус Величков сифатида  сохта ҳужжат тайёрлаган. Аслида, Станчовнинг ўзи илгари ҳеч қачон профессионал рингга чиқмаган эди.

Aлбаниядаги турнирда Aрдит Муржига қарши жангда Станчов бешинчи раундда ҳушидан кетди. Унинг юрак хуружи бор бўлган. Уни дарҳол касалхонага олиб боришди, аммо шифокорлар ҳаётини сақлаб қола олмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!