“Спартак”: Хуш келибсан, Остон!
Москванинг “Спартак” жамоаси расмий саҳифасида ўзбекистонлик легионер Остон Ўруновнинг жамоага ўтгани ҳақида пост қўйилди.
Ушбу материалда “Спартак” Остон Ўрунов трансфери масаласида “Уфа” билан барча деталларни келишиб бўлгани ва 19 ёшли ўзбек футболчиси клуб билан узоқ муддатли шартнома имзолагани ёзилган. Шартнома муддати, трансфер суммаси ва футболчининг шахсий келишувига оид маълумотлар берилмади.
Шунингдек, “Спартак” матбуот хизмати жамоа мухлисларига Остон Ўрунов Наманганнинг “Навбаҳор” ва Тошкентнинг “Локомотив” жамоалари сафида миллий чемпионатда умумий ҳисобида 55 та учрашув ўтказгани, ўтган йилнинг ёзида Ўзбекистон миллий терма жамоасида дебютини нишонлагани, Россия премьер-лигасида “Уфа” таркибида ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида 10 учрашувда майдонга тушиб, юқори тезлиги ва ажойиб дриблинглари билан эътибор қозонгани ҳақида маълум қилган.
Остон Ўрунов “Спартак”да Шюррледан қолган 20-рақам остида ўйнайдиган бўлди.
Фикрлар