Мавсумни Москванинг “Спартак” клубида ўтказаётган “Боруссия Д” ярим ҳимоячиси Андре Шюррле фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкин.

Fanatik нашрининг хабар беришича, германиялик футболчига “Бешиктош”дан жиддий таклифлар бўлмоқда. Москваликлар эса “Боруссия”дан Шюррленинг трансферини сотиб олишмоқчи эмас. Шу боис немис клуби унинг хизматларини “Бешиктош”га таклиф қилган.

Андре Шюррле жорий мавсум Россия премьер-лигасида 13 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)