"Спорт" телеканали "Пахтакор"нинг тарихий ўйинини намойиш этади
"Спорт" телеканали Ўзбекистон миллий терма жамоаси, клубларимизнинг халқаро майдондаги тарихий ўйинларини намойиш этиб келмоқда.
Телеканалнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзилишича, бугун ОЧЛ-2009 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Ал Иттифоқ" - "Пахтакор" учрашувини намойиш этади. Ёдингизда бўлса, ўша баҳсда "шерлар" сафарда 2:1 ҳисобида зафар қучиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритган эдилар.
Эслатиб ўтамиз, шундан буён "Пахтакор" ОЧЛда чорак финал босқичига чиқа олмай келмоқда.
Фикрлар