SPORTS.uz инсайди тасдиқланди! Иброҳимҳалил Йўлдошев водий клуби билан шартнома имзолади

TIGGO 2 PRO

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби истеъдодли қанот ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошевни ўз таркибига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман хабар берди. 

"Йўлбарслар" чап қанот ҳимоячиси билан бир йиллик шартнома имзолади. У ўтган мавсумни Қозоғистоннинг "Қайрат" клубида ўтказганди. Трансфер ҳуқуқи "Нижний Новгород"га тегишли бўлган футболчи эркин агент мақомида Фарғона клубига келиб қўшилди. 

Қайд этиш лозим, аввалроқ сайтимизда унинг "Нефтчи"га ўтиши ҳақида инсайд хабар чиққанди. 

Маълумот учун, Йўлдошев 31 январь куни "Нефтчи"нинг Антальядаги ўқув-йиғин машғулотларига қўшилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шоим Зарипов
30/01/2025 10:49
Яхши уйинчи танилиш учун яхши мураббийга тушиши керак афсуски Иброхимхалил яхши мураббийга тушмади хакикий усадиган йигит Эди.
uz fifa.uz
29/01/2025 22:25
shu boladan umidim katta edi yevropaga ketadi degandim uzbek klubiga utdimi demak unga karera kerak emas faqat pul topish bob qolibti