SPORTS.uz талқини бўйича Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси

Дарвозабон: Ўткир Юсупов (“Навбаҳор”)

Суперлига 23-тури голларга бой тарзда ўтди. Деярли ҳар бир беллашувда иккала тараф ҳам дарвозаларни ишғол қилишга эришди. Ушбу турда “қуруқ ўйин” ўтказган ягона дарвозабон “Навбаҳор”нинг ишонган тоғи бўлди. “Сурхон” клубининг мунтазам уюштирган ҳужумлари Юсупов манзилига етиб, тўхтаб қолаверди. 

IMG_2968

Чап қанот ҳимоячиси: Фарруҳ Сайфиев (“Пахтакор”)

Тошкентликлар чемпионликка эришган ҳолда ўтказган илк учрашув осон бўлмади. Ўзи умуман, “Қўқон-1912”га қарши беллашув Суперлиганинг исталган жамоаси учун оғир кечиши аниқ. Чап қанот ҳимоясида на Муҳаммаданас Ҳасанов ва на Мурод Холмуҳаммедовга тинчлик бермаган Сайфиевни рамзий жамоамизнинг чап қанотига жойлаштирдик. 

39

Марказий ҳимоячи: Бобур Аманов (“Бухоро”)

Элитада жон сақлаб қолиш учун тиш-тирноғи билан кураш олиб бораётган бухороликларнинг аҳволи “Андижон”нинг ғалабасидан сўнг, янада оғирлашди. Бобур Аманов бошлиқ ҳимоя маркази “Қизилқум”нинг ҳужумларига имкон қадар туриб бера олди. 

Бир вазиятда Аманов рақибнинг ғоят хавфли ҳужумини қўполлик билан бўлса-да, тўхтатиб қолди. Ушбу тактик фол ва ишлаб олинган жуда фойдали сариқ карточка якунда Жамшид Саидов шогирдларига 1 очко тақдим этди. 

29.08.2020 Bukhara 2-2 AGMK (38)

Марказий ҳимоячи: Марко Колакович (“Сўғдиёна”)

“Сўғдиёна” ўзига хос ҳарактерга эга жамоа. Улуғбек Бақоев шогирдлари миллий биринчилигимизнинг исталган жамоасини ютишга қодир. “Насаф” эса Суперлигамизнинг энг чиройли ўйинга эга клубларидан бири. “Аждарлар”нинг мағлуб этилишида Марко Колаковичнинг ҳимоядаги ҳаракатлари етакчи роль ўйнади. У стандартлар пайтида ҳам рақиб жарима майдони ичида фаоллик кўрсатиши билан ажралиб туради. 

28.08.2020 Sogdiana 2-0 Surkhon (21)

Ўнг қанот ҳимоячиси: Азамат Исроилов (“Андижон”)

“Машъал”га қарши ўйиндаги ғалаба андижонликларнинг турнир жадвалидаги ҳолатига анчайин ижобий таъсир қилди. Мусобақа якунланишига бир неча тур қолган пайтда жамоага олиб келинган Отабек Ғуломхўжаев қўл остидаги илк баҳс ғалаба билан якунланди. Жамоа сардори ва етакчиси Азамат Исроилов ушбу беллашувда ҳимоядаги ишончли ҳаракатлари билан ажралиб турди. 

Очиғи, камёб ғалабалар қайд этадиган “бургутлар”дан кимдир рамзий жамоамизга кирмаслиги адолатдан бўлмасди. 

24.08.2020 Kokand 2-1 Andijan (4)

Марказий ярим ҳимоячи: Санжар Қодирқулов (“Бунёдкор”)

“Қалдирғочлар” ўз қўлидаги ғалабани сал бўлмаса, бой бериб қўйиши мумкин эди. Майдон марказида Санжар намойиш этган ўйин таҳсинга сазовор чиқди. У жамоаси ҳужуми вакилларини чиройли паслар билан мунтазам таъминлаб турди. Яккакурашларнинг катта қисмини ютишга муваффақ бўлди. 

21.08.2020 Sogdiana 3-3 Bunyodkor (3)

Марказий ярим ҳимоячи: Жамшид Болтабоев (“Сўғдиёна”)

Ушбу ярим ҳимоячи жиззахликларнинг ҳар қандай натижасида бош роллардан бирини касб этади. Хоҳ мағлубият, хоҳ ғалаба бўлсин, майдон марказида жуда катта меҳнат амалга оширадиган Болтабоевнинг ўйини бутун жамоага таъсир қилади. “Насаф”га қарши беллашувда бу таъсир ижобий кўриниш олди. 

21.08.2020 Sogdiana 3-3 Bunyodkor (14)

Чап қанот вингери: Хуршид Ғиёсов (“Бунёдкор”)

“Металлург” ҳимоясининг дастлабки дақиқалардаги саросимасидан унумли фойдаланиб кета олган Хуршид Ғиёсов ўзи ҳам гол урди, шерикларига гол уриш имкониятини тақдим этди. 

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий бўлиб хизмат қилган Андрей Шипилов жамоаси учрашув якунида ўйинга қайтди. Аммо кеч эди…

21.08.2020 Sogdiana 3-3 Bunyodkor (5)

Ўнг қанот вингери: Достон Ҳамдамов (“Пахтакор”)

Сўнгги 3-4 та турда Достон Ҳамдамов кўрсатаётган ўйин анча яхши таассурот қолдирмоқда. Жарима майдони ташқарисидан бераётган зарбалари “Бунёдкор”да порлаган йилларини ёдга солмоқда. 

“Қўқон-1912”нинг тартибли ҳимояланиши унинг қайтариб бўлмас зарбаси сабаб барбод бўлди. 

4

Марказий ҳужумчи: Марат Бикмаев (“Локомотив”) 

Олмалиқликларнинг барча режалари тажрибали Марат Бикмаевнинг ажойиб голлари сабаб чиппакка чиқди. Биринчи бўлиб Григалашвили ҳисобни очган бўлса-да, “темирйўлчилар” камбек амалга оширишга муваффақ бўлди. Ушбу ғалаба Микльяев шогирдлари учун у қадар катта аҳамиятга эга эмас. Аммо АГМК қимматли очколарни бой берди. 

28.08.2020 Lokomotiv 0-4 Nasaf (13)

Марказий ҳужумчи: Шохруз Норхонов (“Сўғдиёна”)

“Насаф”нинг мағлубиятида ҳеч ким Норхоновчалик “айбдор” эмас. Ҳужумдаги маҳорати сабаб Абдувоҳид Неъматов дарвозасига 2 та тўп киритишга эришган футболчи жамоасига чиройли ғалаба тақдим этди. 

Бўйи у қадар баланд бўлмаса ҳам бурчак зарбаси пайтида ҳаммадан баланд сакрашга эришгани ҳайратда қолдирди. Унга келгуси турларда ҳам омад тилаб қоламиз. 

26

Абдулвосид Валихонов тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!