Сречко Катанец: Шомуродов "Рома"да захирада қолаётган бўлса ҳам, лекин мен биламанки, Элдор ҳозирги кундаги энг яхши ҳужумчимиз

Эртага старт оладиган Осиё кубоги саралашидан олдин Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва сардоримиз Элдор Шомуродов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

photo_2022-06-07_10-54-33

Сречк Катанец: - Жамоа эртанги ўйинга тайёр. Биз барча ўйинларда ғалаба қозонишга уринамиз. Фақатгина битта учрашувда эмас. Концентрацияни сақлаган ҳолда ҳаракат қилишимиз лозим. Ҳеч ким ўйин бошланмасидан аввал ғалаба қозона олмайди. Шунинг учун биз футболчиларни яхши тайёрлашимиз даркор. Футболчиларимга ҳаммасини тушунтириб бера олишим керак, рақибларни ҳурмат қилиш муҳим. Акс ҳолда футболда ҳамма нарса бўлиб бизни жазолашлари мумкин.

- Саралашда Ўзбекистон фаворит. Шунинг учун сиз таркибда ротация қиласизми?

- Мен қарқмайман. Бундай ёндошувни ёқтирмайман. Бундай фикрлаш нотўғри, деб ҳисоблайман. Бугунги футбол 10-15 йил олдингидан бошқача. Шунинг учун концентрацияни сақлашимиз лозим. Чунки мен биламан жураналист ёзаётган нарсаларни футболчилар ўқийди. Агар 100 фоиз тайёр бўлмасак, худди сиз айтгандек, Шри-Ланкадан ва Мальдив ороллари терма жамоасидан сюрприз бўлиши мумкин. Шундай нарсалардан қўрқаман. Ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олган. Япония ва бошқа терма жамоалар Осиё кубогиги йўлланма олиб бўлган. Биз энди майдонга чиқамиз.

Ҳозирги кунда айтганингиздек, терма жамоамиз фаворит. Мен фаворит эмасмиз, деганим йўқ. Аммо жиддий ёндошишимиз лозим. Чунки саралаш баҳслари илк бор бундай форматда ўтказилмоқда. 6 кун ичида 3 та ўйинда майдонга тушилади. 23 футболчимиз бор. Улар билан ҳар нарса бўлиши мумкин. Аввал формат бошқача эди. Ўзбекистон чемпионати тугаганидан сўнг, 6 кун дам олиш ва катта танаффус юзага келяпти. Лекин биз ҳаммамиз бир хил ҳолатдамиз.

- Ҳар ўйинда гол ўтказиб юборяпмиз. Нега бир ярим йилдан бери яхши ҳаракат қилаётган ҳимоячи Шаҳбоз Жўрабеков терма жамоада синаб кўрилмади?

- Мен терма жамоада ишлаётганимга кўп бўлгани йўқ. Биз асосан ўзимиз синаб кўрган футболчиларни чақирдик. Чунки бу саралаш баҳслари янги ўйинчиларни синаб кўрадиган ўйинлар эмас. Менимча, ҳозирги кундаги энг яхшиларни таркибга чақирганмиз.

photo_2022-06-07_10-54-37

- Катанец Суперлигани кузатмайдими? Нега Шоҳруз Норхонов, Темирхўжа Абдухолиқов, Хуршид Ғиёсов, Шерзод Аъзамов, Бобур Абдухолиқов таркибга чақирилмаган?

- Шерзод Аъзамовни яхши биламан. "Пахтакор"нинг ўйинларини кўряпсизми? Аъзамов нечта ўйинда майдонга тушди? Биз ҳамма учрашувларни кузатяпмиз. Агар ҳар хил номларни айтсак, мен ҳам, сиз ҳам ноҳақ бўлишимиз мумкин. Илтимос, жиддий ёндошайлик. Айтганимдек, бу энг яхши футболчилар. Бор гап шу.

Саралаш ўйинларида янги футболчиларни синаб кўра олмаймиз. Мен булар билан олдин маълум муддат ишладим. Албатта, сиз ҳақ бўлишингиз мумкин. Сиз бизда яхши футболчилар борлигини айтишингиз мумкин, ҳозирги таркибга қараганда. Масалан, Шомуродов "Рома"да захирада қолаётганини айтишингиз мумкин. Лекин мен биламанки, Элдор ҳозирги кунда энг яхши ҳужумчимиз. Мен ҳамма фикрларни қабул қилишим мумкин.

- Вазият тақазо қилса, U-23 терма жамоасидаги футболчиларни чақиришингиз мумкинми?

- Ҳозир уларга тегишга бизнинг ҳаққимиз йўқ. Чунки, тасаввур қилинг, ковид билан боғлиқ нимадир бўлса, қоидалар бўйича мумкин эмас. Ҳозир бу мавзуда гапиришни хоҳламайман. Сабаби баъзи футболчилар биз билан анча вақт йиғинларда қатнашди.

Элдор Шомуродов: Ўйинга ҳамма тайёр. Ўзбекистон миллий терма жамоаси анчадан бери расмий ўйинда майдонга тушгани йўқ. Шунга қарамай, ғалаба учун интиламиз.

photo_2022-06-07_10-54-35

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
. мансур
07/06/2022 15:32
Бу журналистларга ҳам хайронсан, Аъзамов ҳам,Бобир Абдихолиқов ҳам термага тортмайди-ку, силарга қолса нега Алишер Узоқов олинмаяптиям дейсилар
&
salahidin
07/06/2022 14:41
Катанец мундиалга олиб чиколмайди тажрибаси кам
Умид 65997
07/06/2022 13:49
Омад факат галаба